Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Оллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Оллоҳнинг шериги ҳам йўқ. Оллоҳ ваъдасини рост қилди ва ўз бандасига ғалаба берди. Ёлғиз ўзи гуруҳларни мағлуб қилди. Огоҳ бўлингларки, Байтуллоҳга хизмат қилиш ва ҳожиларга сув беришдан бошқа жоҳилиятдаги ҳар қандай фахр ҳамда даъво қилинадиган қон ва мол оёқларим остидадир (яъни бекор қилинади). Огоҳ бўлингларки, билмасдан ўлдирилган одамнинг хуни юзта туя бўлиб, улардан қирқтаси қорнида боласи бор туялар бўлиши керак. Эй Қурайш жамоаси, албатта Оллоҳ Таоло сизлардан жоҳилият кибри ва ота-боболар билан фахрланишни кетказди. Барча инсонлар Одам uдандир. Одам u эса тупроқдан яратилгандир.
Кейин ушбу оятни ўқидилар:
يَاأَيُّهَا النَّاسُ إِنَّا خَلَقْنَاكُمْ مِنْ ذَكَرٍ وَأُنثَى وَجَعَلْنَاكُمْ شُعُوبًا وَقَبَائِلَ لِتَعَارَفُوا إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِنْدَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ -13,
– „Эй инсонлар, дарҳақиқат, биз сизларни бир эркак ва бир аёлдан яратдик, ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни турли-туман халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта сизларнинг Оллоҳ ҳузуридаги энг ҳурматлилигингиз энг тақводорингиздир. Албатта Оллоҳ ҳамма нарсани билувчи ва хабардор зотдир“. [49:13]
Кейин Макка аҳлидан сўрадилар: «Мени сизларни нима қилади деб ўйлайсизлар?» улар: «Бизга яхшилик қиласиз, зеро, сиз саховатли биродаримизсиз, саховатли биродаримизнинг ўғлисиз», дейишди. Шунда Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: «Кетаверинглар, ҳаммангиз озодсиз». Шу калима билан бутун Қурайш ва Макка аҳли авф қилинди. Расулуллоҳ с.а.в. Каъбага кирдилар. Унинг деворларига малоикалар ва пайғамбарларнинг суратлари чизилганини кўрдилар ва уларни ўчириб ташлашни буюрдилар. У ерда яна ёғочдан ясалган ҳайкални кўрдилар. Уни ўз қўллари билан синдириб ерга ташладилар. Кейин ушбу:
وَقُلْ جَاءَ الْحَقُّ وَزَهَقَ الْبَاطِلُ إِنَّ الْبَاطِلَ كَانَ زَهُوقًا -81,
– „Эй Муҳаммад, айтинг: «Ҳақиқат, яъни Ислом келди ва ботил, яъни куфр ўчиб-йўқолди. Зеро, ботил йўқолиб кетувчи нарсадир»“, [17:81]
оятини ўқиган ҳолда қўлларидаги таёқ билан ҳамма бутларни туртиб чиқдилар. Бутлар ерга қулади. Байтул Ҳаром бутлардан тозаланди. Расулуллоҳ с.а.в. Маккада ўн беш кун турдилар. Бу кунлар мобайнида Макканинг ишларини тартибга солдилар, Макка аҳлига диний билимларни билдирдилар.
Макка фатҳ этилди. Уни фатҳ қилиш билан Исломий даъватга қаршилик ҳаракатининг асоси йўқотилди. Бу билан очиқ ғалаба амалга ошди ва ички қаршилик фақат Ҳунайн ва Тоифда қолди, холос. Уларга барҳам бериш эса қийин эмас эди.
79-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|